Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руқя ўқиб ҳақ олиш

21:56 / 21.09.2021 | Ali | 1379

Ассалому алайкум! Мен бир китобда руқя учун хақ олиш керак деб ўқидим. Ханафий масхабида бор экан. Шу руқя учун қай миқдорда хақ олиш керак шариатда? Тартиби бўлса айтинг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Руқя учун ҳақ олиш шарт эмас, балки жоиз. Ҳақ келишилган ҳолда бўлади. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келади:
Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмадлар қилган ривоятда айтилишича, Абу Саъийд ал-Худрий бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар сафарда бўладилар. Бир қавм олдидан ўтиб, меҳмон қилишни сўрасалар, у қавм бош тортади. Иттифоқо, ўша кечаси мазкур қавмнинг улуғини чаён чақиб олади. Улардан баъзилари масканлари яқинида дам олаётган саҳобаларнинг ҳузурларига келиб, бўлган ҳодисани айтадилар ва «Ичингизда дам соладиган одам борми?» дейишади.
Абу Саъийд ал-Худрий:
«Бизга ҳаққини бермасангиз, дам солмаймиз», дейдилар. Бир неча адад қўйга келишадилар. Абу Саъийд ал-Худрий «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам соладилар. Бошлиқ тузалади.
У киши қўйларни олиб, шубҳаланиб қоладилар ва уларга ҳеч бир тасарруф қилмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраш учун Мадинага ҳайдаб кетадилар. Бўлган воқеъани Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берганларида у зот:
«Тақсимланглар! Менга ҳам улуш беринглар», дейдилар. Яъни бу нарсанинг жоизлиги, ҳалоллигини билдириш учун шундай деб, кулиб юборган эканлар.
3. Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмадлар Хорижа ибн Солтдан, у киши амакиларидан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан чиқиб, бир араб маҳалласига келдик. Улар:
«Бизга хабар берилишича, сизлар анави одамнинг олдидан яхшилик олиб келган эмишсизлар. Сизларда бирор давоми, дам солишми, борми? Бизнинг кишанда турган бир беморимиз бор», дейишди. Биз:
«Ҳа», дедик.
Бас, улар кишанланган бир беморни олиб келишди. Мен унга «Фотиҳатул Китоб»ни уч кун эрталаб ва кечқурун ўқидим. Туфугимни жамлаб туриб, унга дам урар эдим. Сўнгра у худди тушовидан бўшалгандек, тузалиб кетди. Улар менга ҳақ беришди. Мен «Токи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимча (бир нарса қилиш) йўқ», дедим. У зот:
«Умрим ила қасамки, албатта, ботил дам солиш билан (луқма) еяётганлар бор. Батаҳқиқ, сен ҳақ дам солиш билан единг», дедилар».
Ушбу ривоят қаҳрамонининг исми Алоқа ибн Соҳҳор розияллоҳу анҳу бўлиб, у киши Хорижа ибн Солтнинг амакиларидир.
Ушбу ҳадисларни ҳужжат қилиб, жумҳур уламолари «Қуръонни ўргатиш, қироат қилиш, уни ёзиш, у билан дам солиш учун ҳақ олса бўлади», дейдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat