Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам бетоб

07:33 / 07.10.2016 | Muxlisa9778 | 3024

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, онам бетоб бўлиб қолдилар. Уларни барча шифокорларга кўрсатдик, барчаси аҳволлари яхшилигини айтаяпти. Аммо умуман ухлай олмаяптилар ва таналарини қалтироқ босаяпти. Дам солдириб чилёсин ҳам қилдик, лекин аҳволлари яхшиланмади. Баъзилар уларга назар теккани ва иссиқ совуқ борлиги ҳақида айтаяпти. Шундай бўлиши мумкунми? Сизлардан илтимос шифога сабаб бўлувчи оят ва дуолар бўлса айтинглар ва онамни дуо қилинглар. Аллоҳим Ўзи шифо берсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 11 бор саловат, “Фотиҳа” сураси ва “Оятул курсий”. Кейин тўрт Қул билан бошланадиган сураларини, кейин яна 11 марта саловат ўқиб хаёлингизда бир қўрғонни тасаввур қилинг. кейин “Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил” калималарини кўп-кўп такрорланг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat