Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисда келган сирка нимадан бўлади

22:06 / 23.09.2021 | Ali | 2221

Ассалому алайкум! Мен пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп хадисларида сирка ва уни фойдаси хақида эшитганман. У оддий турмишда ишлатиладиган сирками озиқ овқатга ишлатиладиган? Бироз уялдим савол беришга, лекин менга керак эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сирка нимадан олинишига қараб турлича бўлади. У пайтларда ҳурмо ва узумдан олганлари бор гап. Ҳозирда сирка оладиган нарсалар кўпайган. Олмадан ҳумодан ва ҳоказо. Нонхурушлар орасида сиркадан ҳам афзали бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисни ўша вақтда мавжуд нарса эътиборидан айтганлар.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَأَلَ أَهْلَهُ الْأُدُمَ، فَقَالُوا: مَا عِنْدَنَا إِلَّا خَلٌّ، فَدَعَا بِهِ فَجَعَلَ يَأْكُلُ مِنْهُ وَيَقُولُ: نِعْمَ الْأُدُمُ الْخَلُّ نِعْمَ الْأُدُمُ الْخَلُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан хуруш сўрадилар. Улар:
«Бизда сиркадан бошқа ҳеч нарса йўқ», дедилар. Бас, у зот уни опкелтирдилар ва ундан еб туриб:
«Сирка қандай ҳам яхши хуруш! Сирка қандай ҳам яхши хуруш!» дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар содда ва камтарона ҳаёт кечирганлар! Сарвари оламнинг уйларида нонга қўшиб, хуруш қилиш учун сиркадан бошқа нарса йўқ. У зот борига шукр қилиб:
«Сирка қандай ҳам яхши хуруш! Сирка қандай ҳам яхши хуруш!» деб, сиркани мадҳ қилиб, овқатланмоқдалар. Бунда сизу бизга, у зотнинг умматларига катта ўрнак бор.

وَعَنْهُ قَالَ: أَخَذَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى بَيْتِهِ، فَقَالَ: هَلْ مِنْ غَدَاءٍ؟ فَقَالُوا: نَعَمْ، فَأُتِيَ بِثَلَاثَةِ أَقْرِصَةٍ، فَأَخَذَ قُرْصًا فَوَضَعَهُ بَيْنَ يَدَيْهِ، وَأَخَذَ آخَرَ فَوَضَعَهُ بَيْنَ يَدَيَّ، وَأَخَذَ الثَّالِثَ فَكَسَرَهُ فَوَضَعَ نِصْفَهُ بَيْنَ يَدَيْهِ وَنِصْفَهُ بَيْنَ يَدَيَّ، ثُمَّ قَالَ: هَلْ مِنْ أُدُمٍ؟ قَالُوا: لَا، إِلَّا شَيْءٌ مِنْ خَلٍّ، قَالَ: هَاتُوهُ، فَنِعْمَ الْأُدُمُ هُوَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени уйларига олиб бордилар ва:
«Тушликка бирор нарса борми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди. Сўнг учта нон келтирилди.
Бас, у зот битта нонни олиб, ўз олдиларига қўйдилар. Бошқасини олиб, менинг олдимга қўйдилар. Учинчисини олиб, синдириб, ярмини ўз олдиларига, ярмини менинг олдимга қўйдилар. Сўнгра:
«Хуруш борми?» дедилар.
«Йўқ. Фақат озгина сирка бор», дейишди. У зот:
«Уни келтиринглар. У қандай ҳам яхши хуруш!» дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бу сафар дастурхон тўкин экан. Икки кишига учта нон ва яна хурушга сирка ҳам бор экан. Бу ривоятда зикр қилинаётган нарсалар ҳам ўша вақтдаги таомлар васфига оид маълумотлардан холи эмас. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat