Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дори ва биологик фаол қўшимчалар

18:05 / 23.03.2022 | Abdulloh Abdulloh | 1280

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўплаб, ҳар ҳил турдаги билогик фаол қўшимчаларни телевизорда ва бошқа ОАВ орқали рекламаси авжига чиқиб кетди. Аслида ишлаб чиқариш тан нархи 10-15 минг сўм бўлган маҳсулотни (ўзим фармацевтика ишлаб чиқаришида ишлайман) 200-300 минг сўм қилиб сотишмоқда. Табиийки рекламада бу қўшимчалар ҳамма дардга даводай кўрсатишмоқда. Аслида ҳудди ўша воситани бошқа ном ила 20 минг сўмга олсангиз бўлади. Лекин бу тадбиркорлар Исломда устама қўйишнинг чегараси белгиланмаган деган важ билан шундай қиммат сотишмоқда. Аслида бу ҳалолми? Рекламада ёлғон аралаштириб ёки докторга, дорихона сотувчисига бонус бериш орқали ўзи 20 мингга олса бўладиган маҳсулотни 100-200-300 мингга сотса ҳалол бўладими? Ахир бу ҳийла ишлатиш эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ёлғон гувоҳлик деган гуноҳ бор. Бунинг гуноҳи ўта ўта оғир. Ҳозирги сиз айтган интернетда пул ишлашнинг жуда кўпи қайсидир компанияларга одам йиғиш бўлади. Реклама қилиб бериш керак бўлади. Бу дегани ўша компанияни маҳсулотларига, иш фаолиятларига ва ҳалол ёки ҳаром эканлигига гувоҳлик беришдир. Мусулмон одам кўр-кўрона иш тутмаслиги керак. 10 центни деб дўзахдан жой сотиб олмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бундан қаттиқ қайтарганлар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар». 

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ». فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُ: لَا يَسْكُتُ

Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой! Сизларга кабираларнинг энг каттасини маълум қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. У зот суяниб ўтирган эдилар, ўтирдилар-да: «Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам! Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам!» дедилар. У зот буни айтавердилар, ҳатто тўхтамасалар керак, деб қолдим». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat