Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози

20:26 / 23.09.2021 | Xayotbek | 933

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Кифоя" 1-китобининг Витр намози тўғрисидаги бобда " Ҳанафий мазҳабидаги намозхон бомдод намозида шофеъий мазҳабидаги имомга иқтидо қиладиган бўлса, имом ўз мазҳабига биноан "Қунут"ни ўқиганда, муқтадий сукут сақлаб тураверади" дейилган экан. Шунда, шофеъий мазҳабида бомдод намозида ҳам қунут дуоси ўқиладими ёки бошқа нарса дейилмоқчими? Юқоридаги китобдан парчани шарҳлаб берсангиз, илтимос. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шофеъий мазҳабида бамдод намозининг иккинчи ракаътида рукуъдан кейин “қунут” дуоси ўқилади. “Кифоя”даги матндан мурод шудир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat