Ассалому алайкум! Мен талабаман. Университетдаги дарсларим 2-сменада эканлиги туфайли пешин, аср вақтларида университетда бўламан. Намозларимни қазо қилишни истамайман шу учун намоз вақтларида бўш хона топиб фақатгина фарзни парта устига сажда қилган ҳолда, "жалса" ҳолатда стулга ўтирган ҳолатда намоз ўқияпман бу намозим дуруст бўляптими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз бўш хона топибсиз, намозни ҳам тўлиқ ўқинг. Бу ҳолат ўтириб ўқишга узр ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!