Ассалому алайкум! Биламизки шайтон ҳар бир инсонда бор. Эркакларда бита шайтон бўлса, аёлларда или қизларда 2та шайтон бўлади. Бу қанчалик рост ёлғон эканлигини билмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Айнан бундай гапни борлигини билмаймиз. Қуйидаги гап бор ҳадисда:
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَلِجُوا عَلَى الْمُغِيبَاتِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أَحَدِكُمْ مَجْرَى الدَّمِ. قُلْنَا: وَمِنْكَ؟ قَالَ: وَمِنِّي وَلَكِنَّ اللهَ أَعَانَنِي عَلَيْهِ فَأَسْلَمُ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирингизда юради», дедилар.
Биз у зотга:
«Сизда ҳамми?» дедик.
«Менда ҳам. Лекин мен Аллоҳ ёрдам бериб, саломат қолганман», дедилар». Валлоҳу аълам!