Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз мусулмонлар жамоаси Россия давлатида яшаб, ишлаймиз. Ўз-ўзидан ичимизда илмлилар ва илмдан анчагина йироқлар ҳам бор. Ва яна шундай жамоалар ҳам борки, улар ана шу илмсизларимизни бўри тутган қўйдай тутишиб, ўлжа қилиб, ўз мақсадларини бажармоқдалар. Ҳолат ҳозирча унчалик хатарли эмас, аммо чора кўрилмаса кучайиб кетиш эҳтимоли бор. Гап иеговачилар ҳақида бўлиб, айнан ўзбек миллатига мансублари кўчаларда яширинча варақаларини тарқатиб, мусулмонларни йўлдан уришмоқда экан. Илтимосимиз шуки, сиз муҳтарам устозимиздан бир насиҳат тарзида видео ёки аудио бўлса эди, мана шу насиҳатни мусулмонлар эшитиб, кўриб, бирон озуқа олишса, ҳалиги бузғунчиларнинг тузоғига тушмай қолишига сабаб бўлармиди деган умиддамиз. Олдиндан раҳмат айтиб, Тверь шаҳридан мухлисларингиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Биз ўзимиздагилар билан овора эдик. Энди сиз айтганларга ҳам ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.