Ассалому алайкум! Хотинимни тақдирдан норозичилиги кўп, баъзида ўзимни тўхтатолмай сўкаман ёки ураман. Тақдирдан рози бўлмагунча иймони комил бўлишини тушунтиролмайман. Миннати кўп. Сўкиб, уриб гуноҳга ботяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Албатта сўкиб, уриб гуноҳ қиляпсиз. Ожиз одам аёлига қўл кўтаради. Сиз аёлингиздан олдин ўзингизни ислоҳ қилиб олинг. Аёлингизга яхши муомала қилиб, тушунтиришга ҳаракат қилинг. Ҳаққига кўп дуо қилинг. Валлоҳу аълам!