Ассалому алайкум! Тўрт ярим ёшли қизим тенгдошлари қатори ақлини танимаган. Гапларига ҳам бегона одам тушуниши қийинроқ. Ҳозирда шифокорлардан даво муолажаларини олаяпмиз. Шифокорлар қаттиқ гапирмаслик ва урмаслик кераклигини айтишаяпти. Аммо мен баъзида ўзидан 2-3 ёш кичкина укаларини қийнаганида, айтганимни қилмаганида беихтиёр қўл кўтариб юбораман. Ақлини яхши танимагани учун яхши гап билан тушунтириш жуда қийин. (Ақли заиф эмас, психика ва нутқий ривожланиши тенгдошларидан орқада). Бундай ҳолда нима қилишим керак?
Ва алайкум ассалом! muslimaat.uz сайтининг "шифокор маслаҳати" ёки "педогог" бўлимига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам.