Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳлар

15:27 / 09.10.2016 | Sherzod | 2556

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Намоз ўқимасимдан олдин кўп гуноҳларни билмасдан қилиб юрган эканман, мана аста сeкин барчасидан хабардор бўлиб тавба қилиб, намозимни тўкис адо этябман. Ўйлантириб қўйган нарса, Аллоҳ ва Пайғамбаримизни лаънатлаган гуноҳларини аввал ёшлик пайтимиздан содир этган бўлсак, у пайти бу гуноҳни гуноҳ экани билмасдим. Ҳозир билиб жуда тушкун аҳволдаман. Тавба қилсам Робимиз Аллоҳ кeчирадими ёки бўлди дўзах аҳлидан бўлдимми? Бу катта гуноҳ экан, билмасдан қилган одамга шу катта гуноҳ ёзиладими? 14 -15ёшларда бўлса.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Зумар” сурасида марҳамат қилади:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ۝ 

53. (Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Имом Бухорий Саъийд ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» – деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилган экан.
Тафсирчи уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу ояти карима Қуръондаги энг умидворлик ояти ҳисобланади. Бу оятда бандалар учун энг улуғ башорат бор.
Аввало, Аллоҳ таоло:
«Эй ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим», – деб, бандаларига Ўз нисбатини бермоқда.
Аслида, «исроф» деб мол-дунёни ортиқча сарфлашга айтилади. Шунингдек, бу сўз маънавий жиҳатдан ҳаддан ошишга нисбатан ҳам ишлатилади. Бинобарин, гуноҳ қилган одам исрофчи бўлади, чунки у Аллоҳ белгилаб қўйган ҳаддан (чегарадан) чиққан ҳисобланади. Гуноҳ туфайли ҳаддидан ошган одам ўзига зарар, жабр қилади. Аллоҳ таоло ушбу оятда бандаларининг гуноҳ сабабли исрофга йўл қўйиб, ўзларига жабр этишларини айтмоқда.
«…Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!»
Унинг раҳмати жуда кенгдир.
«Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар».
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида ширкдан бошқа барча гуноҳларни мағфират этишини таъкидлаган. Чунки,
«Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Тавба қилган бандаларнинг гуноҳларини кечиради.
Муфассирларимиз, аввал айтиб ўтилганидек, ушбу ояти каримани Аллоҳнинг Китобидаги энг умидли оят, деб таъкидлайдилар ва, шу билан бирга, бу умид гуноҳга ташвиқ этувчи умид эмаслигини ҳам қаттиқ уқтирадилар. Яъни «Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради» деган умид билан била туриб, гуноҳларда давом этишнинг фарқи бор. Бу оятда Аллоҳнинг қонун-қоидаларини билмасдан аввал гуноҳ қилиб юрганлар мағфиратдан умид узмасликлари кераклиги айтиляпти.
Бу ҳақиқатни оятнинг нозил бўлиш сабабидан ҳам билдик. Шунингдек, кейинги икки оятдан ҳам англаб олишимиз мумкин:

وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِن قَبْلِ أَن يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ۝ 

54. Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга мусулмон бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас.
«Азоб келиши»ни ўлим соати етиши деб тушуниш лозим. Яъни ўлим соати келмай туриб, одам тавба қилиб, Аллоҳга қайтиши, иймонли бўлиб, яхши амаллар бажариши ва ёмон амаллардан четланиши керак. Аллоҳ таолога буткул таслим бўлиб, ўзини Унга топшириши лозим. Бундай одам, албатта, гуноҳ ишлардан тийилади.
Аммо ўлим кўзига кўринганда қилинган тавба қабул бўлмайди, сўнгги дамда келтирилган иймон фойда бермайди.
«Сўнгра сизга ёрдам берилмас».
Азоб (ўлим) келганидан сўнг, сизга ҳеч қандай ёрдам берилмайди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat