Ассалому алайкум! Устозлар! Саволим қуйидагича эди: Мен масжид олдидаги диний буюмлар,китоблар,жойнамозлар ва шунга ўхшаш нарсалар доконда Намоз ўрганиш учун сотилаётган китобни кордим. Шу пайт манга бир ғоя келди. Мани уйимда принтерим бор ва шу принтерим орқали шу ёки шунга ўхшаш бошқа Намоз ўргатадиган китобни электронини топиб, уни китоб қилиб чиқариб шу диний китоблар дўконига ва одамларга бепул тарқатсам бўладими ? Масалан китобни устига ҳам "бепул" деб ёзиб қойиб чиқарсам. Бу ишим билан ўша китобни чиқариб сотаётган тадбиркорни қарғишига қолмайманми ?
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилишга заррача ҳам ҳаққингиз йўқ. Бу муаллиф ҳуқуқларига тажовуз қилиш ҳисобланади. Қиёматда жавоб берасиз. Сизни диний билимингиз бўлса бошидан ўзингиз таржима қилиб янги китоб ёзинг, рухсат олинг, бирор нашрётда нашр қилдириб кейин хоҳласангиз текинга тарқатинг хоҳласангиз арзонга сотинг. Ёки сотиб олиб, кейин уни текингга тарқатинг. Валлоҳу аълам!