Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мисвок зарарлари

03:43 / 29.09.2021 | zRivojUz Group | 1238

Ассалому алайкум! Ётиб олиб мисвок ишлатмайди. Зеро, у талоқнинг катталашиб кетишига олиб келади. Уни кафти билан ҳовучлаб ҳам тутмайди. Чунки, у бавосир касаллигини пайдо қилади. Зеро, булар суннат ҳайъатига хилофдир. Шимиб сўрмагай, чунки, у кўрлик пайдо қилади. Яъни, махсус қилмагай. Аммо, мисвокни шиммасдан ўз тупугини, сўлагини ютмоққа келсак, “Ҳулиййа”да келишича, Ҳаким ат-Термизий ҳазратлари бундай деганлар: “Мисвокни биринчи ишлатишингда тупугингни ютгин. Чунки, у махов, песлик ва ўлимдан бошқа барча дардларга фойда беради. Ундан сўнг тупугингни ҳаргиз ютма. Зеро, у васвасани келтириб чиқаради”. Уни Зиёд ибн Алоқа разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Ишлатиб бўлгандан сўнг уни ювиб қўйгай. Агар шундай қилмаса, шайтон у билан мисвок қилади. Бир қаричдан зиёда узун қилмагай. Агар шундай қилса, шайтон унга миниб ўтиргай. Уни ётқизиб қўймагай, балки, тикка қилиб қўйгай. Шамсиддин Қўҳистоний айтадилар: Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мисвокларининг ўрни худди котибларнинг қаламининг ўрни каби муборак қулоқларида эди. Асҳоби киромнинг ҳам мисвокларининг ўрни, Ҳаким Термизий айтганларидек, қулоқларининг орқалари бўлган. Саҳобалардан баъзилари мисвокни саллаларининг печи-ўрамига қўяр эдилар. Агар шундай қиладиган бўлса, жинни бўлиб қолиш хатари бор. “Қўҳистоний”да мазкурдир. Ушбу нарса Саид ибн Жубайр разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Кимки, мисвогини ерга қўядиган бўлса, шундан жинни бўлиб қолса, ўзинигина маломат қилсин”. Бу “Ҳулиййа”да Ҳаким Термизийдан нақл қилинган. Булар аҳлисунна.уз сайтидаги мисвок ҳақида ёзилган мақоладан олинди. 1)Зарарлари тўғри айтилганми 2)шу сайтдан ҳам малумотлар? олиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гаплар ҳадисда келган ҳолатлар ва истемол қилган одамларда кузатилган ҳолатлар ва мисвокда бор моддаларга табобат тарафидан берилган сифатлардан келиб чиқиб айтилган бўлади. Уни шаръий ҳукм деб қаралмайди балки тажриба, табобат ва одатлардан келиб чиқиб айтилган тавсия сифатида амал қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat