Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу тўғрими?

11:14 / 09.07.2015 | Хамробек | 2494

Ассаламу алайкум! Дуо қилаётган киши Пайғамбарларни ададини аниқ қилиб яъни “124минг пайғамбар ҳақига” деб дуо килса бўладими? Бир киши “адади аниқ эмас, аниқ айтиб дуо қилса иймонга футур етиши мумкин, пайғамбарлар сонини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди” деди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol-171/ Лекин уларнинг ададини айтмаган яхшироқ. Набий ва росулларнинг адади ҳақида имом Аҳмаднинг “Муснад”ларида Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят бор. У киши айтадилар : “Мен : Эй Аллоҳнинг росули анбиёларнинг адади қанча? – дедим. У зот : бир юз йигирма тўрт минг, улардан росуллари уч юз ўн бешта дедилар”. Ибни Ҳиббон бу ҳадисни саҳиҳ деганлар. Унга хилоф ўлароқ Абул Фараж ибни Жавзий бу ҳадисни ўзининг “Мавзуъотлар” китобида зикр қилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat