Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилали аёл онасини рози қилиши шартми?

15:00 / 22.07.2023 | Hadicha | 470

Ассалому алайкум! Турмушга чиққан оилали аёлман, ёшим 40да. Турмушга чиққандан кейин хам онасини рози қилиши керакми? Сабаби онамга бирорта ўзимни оиламга тегишли ишим ёқмаса "мени она десанг қилмайсан" деб туриб оладилар. Шунда ўзимга зарар бўлса хам айтганларини қиламан. Гарчи ўзимга маьқул бўлмасада азоб билан айтганларини қилиб тураман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айнан қандай иш эканини ёзганингизда аниқ жавоб олар эдингиз. Умумий ҳолатда ота-онага итоат қилиш ҳам, эрга итоат қилиш ҳам вожиб. Улар бирор ишга буюришса ва буйруқлари ўзаро зид бўлса имкон борича иккисини ҳам мувофиқлаштиришга ҳаракат қилиш лозим. Бунинг асло имкони бўлмаса шариатга зид бўлмаслиги шарти билан эрнинг буйруғи муқаддам қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat