Ваалайкум ассалом! Бошқа дин вакилларининг динимизга зид ишларида, хусусан уларнинг динларида шиор саналган ишларида тақлид қилиш жоиз эмас. Ҳатто бир кийим бошқа дин вакилларининг фосиқларини киядиган кийим бўлса урфда уларга тақлид қилиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!