Ассалому алайкум! Динимизда мўмин банда имкон борича бошқаларни ёмонликдан қайтариши ва яхшиликка чақириши лозим, лекин қилинган насиҳатлар кор қилмаса нима қилиш лозим? Қайта-қайта қилинган, кор қилмаган дўст ва оғайниларни тарк этиш керакми? Шу хусусида келган оятлар борми?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри йўлга кириш умиди бўлса тўғри йўлга чақириш керак. Инсонийлик ёрдамларни аямаслик керак. Гуноҳ мажлислари бўлса бирга бўлмаслик керак. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:
وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلًا
27. У Кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эҳ, қани эди Расул билан бир йўлни тутган бўлсам!» – дер.
يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا
28. «Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам», – дер.
لَقَدْ أَضَلَّنِي عَنِ الذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَاءنِي وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلْإِنسَانِ خَذُولًا
29. «Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир».
Ушбу оятда зикр қилинган ҳолатга тушиб қолишдан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!