Ассалому алайкум! Махрга вада қилинган нарса ўрнига бошқа нарса берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳр келиннинг ҳаққи, у хоҳласа ундан кечса ҳам бўлади. Шунинг учун келиннинг розилиги билан уни бошқа нарсага алмаштирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!