Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу вазиятда талок тушадими?

00:00 / 17.01.2012 | eski savollar | 2600
Ассалому алайкум мухтарам Устоз! Дин йулида килаётган сай-харакатларингизни АЛЛОХ(ж.ж) даргохида макбул айласин ва бу хизматларингизни ажрини икки дунёда зиёда килиб ато этсин! Устоз менга бир киши айтдики, у киши Узбекистонда икта масжиднинг имомларидан талок масаласида савол сураганларида иккала имом хам бир хил жавоб беришибди, яъни имомларнинг жавоби: "агар эр сафарга кетсаю 6-ой давомида аёлига хеч кандай моддий ёрдам курсатмаса, уртада талок тушади ва бошкатдан никохланиб, эр 40 000 сум жарима пули тулайди" дебди. Устоз шу гап тугрими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гап мутлақо нотўғри. Талоқ тушиши ҳам, нотўғри. Жарима тўлаш ҳам нотўғри. Талоқда жарима деган нарсанинг ўзи йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat