Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Кириб келаётган ийд қурбон ҳайит муборак бўлсин. Мен яқинда қизли бўлдим. 1 та қўй сўйиб ҳам ақиқа ҳам қурбонлик қилсам бўладими ёки 2 та қўй сўйиш керакми? Кейин уйдагилар ақиқани қизимнинг туғилганидан 7 ёки 14 ёки 21 кундан кейин қилиш керак дейишди. Бошқа кунлар қилса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Битта қўй бўлади. Мазкур кунларда қилса яхши, бошқа кунларда қилса ҳам бўлаверади.