Бугунги кунда кўп намозхон биродарларимиз енгил матодан оқ шим кийиб намозга чиқадилар. Лекин афсус, уларнинг ич кийими кўриниб туради. Шу тўғрими? Агар аёл кишида шуни кўрсак ранжиймиз. Ва яна бир илтимосим бор эди. Худога шукур, бугун кўп ёшларимиз масжидга чиқишади. Лекин ёзги кийим калта бўлгани учун рукуъ ёки сажда қилишаётганда баданининг орқа қисми очилиб қолади. Агар имомлар жума куни ушбу масалани бир неча маротаба қайтаришса, вазият ўзгарармиди?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шунинг учун бу гапни имомларга ҳам айтинг. Биз ҳам қўлдан келганича айтамиз.