Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломдан чиқиб қолишдан қаттиқ қўрқяпман

15:49 / 24.08.2014 | Islombek | 3042
Мен аввал “Аллоҳим агар яна шу гуноҳни қилсам кофир бўлай” деб беҳосдан тилим билан эмас ичимда айтиб юборган эдим. Шу ҳақида савол берган эдим. Сиз “қасамнинг каффорати лозим” деган эдингиз. Бандачилик яна шу гуноҳни такрорлаб қўйдим. Менинг ёшим 25 да, ҳали уйланмаганман, уйлансам шу гуноҳдан тўхтарман инша Аллаҳ. Тўғриси мени фикру хаёлимда охират иши, охиратим нима бўлар экан деб кўп қайғураман, Аллоҳнинг азобини кўз билан кўргандек қаттиқ қўрқиб йиғлайман. Ахир мен учун ҳаётни қизиғи Ислом динида бўлиб яшаш. Ахир Аллоҳ бизни қалбимизга қарайдику. Нима қилай, маслаҳат беринг илтимос ҳазрат. Инсон дунёда мусулмон бўлмай яшашни нима кераги бор?! Наҳотки фукру зикрим Аллоҳда бўла туриб диндан чиқиб қолсам, деб қаттиқ қўрқяпман. Аллоҳдан намозларимда кофир бўлиб қолишдан паноҳ тилаб дуолар қиламан. Аллоҳим барчамизни кечирсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қўқманг, ҳаммаси Аллоҳ таоло хоҳласа, яхши бўлади. Истиғфорни кўп айтинг. Ибодатларни вақтида бажаринг. Диний китобларни кўп ўқинг. Солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat