Ассалому алайкум! Хозирда купличик АҚШ-га яъни Америкага ноқонуний йўл билан кетмоқда. Мексикага боради ва у ерда чегарада қонунни бузиб қамоқга тушади ва Америкадан бирор таниши келиб пул эвазига камокдан озод қилади. Буларни хаммасини режа билан қилишади. АҚШ-га ўтгандан кейин бир қанча муддатдан сўнг америка фуқаролигини олишади. Лекин Ўзбекистонга 7-8йил келишолмайди чунки улар ноқонуний йўл билан яъни ўз ватанидан норози бўлиб (беженства) қочишади. Буларни хукми шариатда қандай Ватан хоини деиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Уларни ватан хоини дейилмайди. Улар ёлғончи дейилади. Валлоҳу аълам!