Ассалому алайкум! Мен инглиз тилини ўрганиб ўқитувчи бўлмоқчиман. IELTSни ўгатадиган. Шунда қандай ният қилсам шариатга мувофиқ бўлади? Умуман қайсидир бир касбни ўрганмоқчи бўлган одамни нияти қандай бўлиши керак шариатга мувофиқ?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг розилигини истаб имл ўрганиш керак. Ният шу асосда бўлса, қолган манфаатлар ўзи келади. Ким қандай касб ўрганишдан қатъий назар, шариатга мувофиқ, ҳалол касб қилиб Аллоҳнинг ризолигига ноил бўлишни ният қилиш керак. Валлоҳу аълам!