Ассалому алайкум! Кириб кeлаётган айёмингиз билан. Бир пайтлар бандасидан қўрқиб қасам ичганман. Яъни ёлғон гапириб, гапимга ишонтириш учун Худо ҳаққи деб қасам ичганман. Қўлимни Қуръонга қўйиб ҳам ёлғон қасам ичганман. Қилган ишим жуда катта хатолигини билиб туриб қиганман. Энди намоз ўқиган пайтим Худодан “тавбамни қабул қилгин” деб сўрайман. Шунақа вазиятда тавба қилса ўтадими? Ёки бошқа дуоларни ўқиш керакми?