Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, динимизда фолбинлар жуда қораланган. Бир 16 ёшли бола фолбиннинг олдига бориб йўқолган нарса ҳақида сўрасада, фолбиннинг гапини кўчага чиқиб тасдиқламаса ва фолбинга бориш гуноҳлигини билмай кeйин тушуниб eтиб Аллоҳга тавба қилиб 5 вақт намозини ўқиб рўзасини тутиб юрса, унинг ҳукми нима бўлади? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ширкдан бошқа барча гуноҳларни кечиради. Агар ширкдан ҳам тавба қилишга улгуриб қолса, уни ҳам кечиради. Валлоҳу аълам!