Ассалому алайкум . Менда тақдирга оид бир савол бор эди. Олдиндан, савол нотўғри бўлса, Аллоҳдан авф қилишини сўрайман.Илмимиз жуда ҳам суст, кўпинча ўқимасдан фақат эшитганларимиз бўйича савол берамиз. Аллоҳ Ўзи кечирсин ва бизни Ўзининг йўлида тўғри илм олишни ва бу илмга амал қилмоғимизни насиб қилсин. Омийн!Эшитганман, агарда инсон ўзи бирор ёмон кўйга тушса-ю, унинг кетидан “агар шу ишни қилмаганимда натижа ҳам яхши бўларди” деса унинг бу фикри ҳатто ширкга ҳам тенг экан. Масалан шу “таомни емаганимда, мен касал бўлмасмидим” шунга ўхшаш гаплар. Бу нарсани мен ўзим фикр қилиб, ўзимга ва сиз биродарларга (илмсизлигим туфайли) савол бемоқчиман. Аллоҳнинг Каломи Қуръонда, кўпгина оятларида биз инсонларнинг ҳамма қилинадиган амаллари аввалдан “Лавҳул Маҳфуз” да эканлиги таъкидланади. Бу мени тушунишим бўйича ҳамма амаллар! Агар Аллоҳ хоҳласа инсонни ҳидоятда, хоҳласа разолатда вафот қилдиради. Хоҳласа у вафот этмасидан ҳидоятга бошлайди ва аксинча. Саволнинг асосий қисми:1) Бу гаплар ҳам “ Лавҳул Маҳфуз” да битилган бўлса, биз инсонлар қилган гуноҳларимиздан афсуслана оламизми? Яъни “шу гуноҳларни қилмаганимда, озгина бўлса ҳам хотиржамроқ юрган бўлар эдим” дейиш мумкинми?2) Ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қиёмат кунида “сенга имконият берилганда фойдаланмадинг” каби саволни берганида, шу савол жавоблар ҳам “Лавҳул Маҳфуз”га битилган бўладими? Фитна қўзғатишдан қўрқаман. Лекин бу саволни жавоби менга кераклиги учун ёздим. Аллоҳ рози бўлсин!