Ассалому алайкум! Нафл рўзасини бомдод намозидан ярим соат аввал сахарликни тугатаман ва оғиз ёпаман. Шу тўғрими? Нафл рўзасини вақтини билмоқчи эдим?
– Ва алайкум ассалом! Йилнинг қайси фаслида ёки ернинг қайси минтақасида бўлишингиздан қатъий назар, рўза тутмоқчи бўлган одам, доим тўғри тақвимдаги бамдоднинг вақти киришидан олдин еб ичишни тўхтатиб, шомнинг вақти киришига ифтор қилади. Валлоҳу аълам!