Ассалому алайкум! Инсон исмини ўзгартирганда яна қулоғига азон айтиш керакми? Ҳужжатда эмас балки омма орасида ўзини янги исми билан таниқли бўлса бу исми лақаб ҳисобида бўлмайдими? Қиёматда Роббимиз ҳар бир банданинг исми билан чақирганда янги исми билан чақириладими?
Ва алайкум ассалом! 1. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча кишиларни исмларини ўзгартирганлари ҳадисларда келган, лекин уларга қайта азон айтганлари баён қилинмаган.
2. Йўқ, лақаб ҳисобида бўлмайди..
3. Бу ҳақда ҳадисларда бирор гап айтилмаган. Валлоҳу аълам.