Ушбу масалада ёрдамингиз керак. Мен шифокорман ва шахсий клиника очмоқдаман. Клиникага Хитойдан олиб келмоқчи бўлаётганим текширув ва даволаш ускунаси нархи жуда қиммат туради ва ушбу ускунага бизда талаб жуда катта. Беморлар кунлаб навбат кутишади. Айрим вилоятларда умуман йўқ. Шу ускунани Хитой томони узоқ муддатли кредитга таклиф қилаяпди. Олсам бўладими?