Ассалому алайкум! Эрим телефонда дадасига уч талоқ депти, менга тел қилиб жавоб деди. Аммо менга уч талоқ демаган. Ўзи яшашди хохлайди, додаси мажбурлаган ортада икки фарзандимиз бор. Мен уйда ўтираман онамикида уч ой бўлди, эрим қоридан сўрадим уч талоққа йўл йўқ депти, аммо лекигин менга айтмаган уч талоқ деб. Илтимос ёрдам берилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уч талоқ қўйганини сизга айтиши шарт эмас. Тушаверади. Валлоҳу аълам!