Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Шифокорлигим сабабли турли беморларга юз келишга тўғри келади. Масалан, хушидан кетиб қолган беморлар, ёки жудаям хис хаяжрнини беркитолмайдиган беморлар(истерика), ўжар ёки қайсар беморлар. Бу беморларнинг бунақанги холати, бирор амалиёт ўтказишимизга тўсқинлик қилади(кичик ёки катта операция). Шу холатда беморларни тетиклаштириш учун юзига шапалоқ ураман. Саволим шуки, бу ишим қанчалик тўғри, беморлар ўзига келгандан кейин қасос сифатида мени уриши керакми, ёки каффорат беришим керакми, бу ҳолатда мени хукмим қандай?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда одамга юзига уришдан қайтарилган. Бундан бошқа йўлини топишга ҳаракат қилинг. Юзига сув сепинг. Агар юзига уришдан бошқа чора бўлмаса, зарар келтирмайдиган даражада тегининг.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الضَّرْبِ فِي الْوَجْهِ وَعَنِ الْوَسْمِ فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга уришдан ва унга тамға босишдан наҳий қилдилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Юз ҳар бир жонзотнинг энг азиз ва мўътабар, гўзаллиги жамланган аъзосидир. Шунинг учун ҳам бундай мўътабар аъзони азобга қўйиш бошқа жойларга қараганда кўра оғир олинади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!