Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Венерик касаллик юқиши

19:09 / 15.01.2018 | Muminmuslim | 6345

Ассалому алайкум! Кимлиги сир қолишини истаган инсоннинг саволи: «Ассалому алайкум. Ман уйланганман. Уйланганимдан сўнг икки турдаги венерик касалликка чалинганимни билдим. Бу орада ушбу касалликлар келинга хам юқибди. Худога шукур шу пайтгача фохишалага бормаганман ва насиб қилса бормоқчи хам эмасман. Бирон қиз билан хам ўпишиб ёки бирга ётмаганман. Қаерда ва қандай юққанини билмайман. Докторлани ва интернетдан ўқиган маълумотларимга кўра венерик касалликлар шу кассаликла чалинган одам (агар ўша одамда ушбу турдаги кассалик ривожланиш ёки қайталаниш босқичида бўлса) билан бир бассейнда чўмилганда ўша одамни сийдиги тушган бўлса, ёки бевосита сийдиги тегса, бир пиёладан чой ичса, касалланган одамни қонини соғлом одамга қуйилса ва кўплаб холатла орқали ўтаркан. Энг ёмон томони шундаки ушбу касалликла давоси йўқ касаллар экан:
1) ман ўзим хохламаган ва билмаган холатда мандан келинга юққани учун манга гунох ёзиладими?
2) ман ушбу касалликлани нима деб қабул қилай: жазоми ёки синов?
3) агар ман тўйгача ушбу касалликка чалинганимни билганимда нима йўл тутишим керак эди? Соғлом келинга уйланмаслигим керакмиди? Шунақа касалга чалинган қиз топиб уйланишим керакмиди? Сўнги сўз ўрнида хали уйланмаган ва турмушга чиқмаганлар учун маслахат: тўйдан аввал албатта венерик касаллик бор йўқлигини текширтиришсин. Шунда ёмон оқибатларни олди олинади. Савол узунлиги учун узр сўрайман».


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қасддан қилинмаганига гуноҳкор бўлмайсиз. 2). Ўзингиз айтганингиздек бўлса, имтиҳон ва сабр қилсангиз ажр ҳам бўлади. 3). Муолажа қилиб тузалиб кейин никоҳланаверасиз.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا عَدْوَى وَلَا صَفَرَ وَلَا هَامَةَ، فَقَالَ أَعْرَابِيٌّ: يَا رَسُولَ اللهِ، فَمَا بَالُ الْإِبِلِ تَكُونُ فِي الرَّمْلِ كَأَنَّهَا الظِّبَاءُ، فَيُخَالِطُهَا الْبَعِيرُ الْأَجْرَبُ فَيُجْرِبُهَا كُلَّهَا قَالَ: فَمَنْ أَعْدَى الْأَوَّلَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касаллик юқиши йўқ, сафар йўқ ва бойқуш йўқ», дедилар». Шунда бир Аъробий: «Эй Аллоҳнинг Расули, унда туяларга нима бўлган? Қумда худди оҳудек юришади. Битта қўтир туя қўшилиб қолса, ҳаммасини қўтир қилиб юборади?» деди. «Биринчига ким юқтирган?» дедилар у зот». Шарҳ: Гап шу жойда. Агар хасталикни унинг юқиши тарқатадиган бўлса, унинг биринчи пайдо бўлиши ҳақида нима дейилади? «Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади», деган эътиқодга келинмагунича, бу савол занжири узайиб бораверади. Аллоҳ таолога ва Унинг чексиз қудратига, ҳамма нарса Унинг иродаси ила бўлишига иймон келтирган кишиларгина «Хасталикнинг биринчи пайдо бўлиши ҳам, унинг юқиши ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади», дедилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat