Ассалому алайкум! Намоздан кейин ўтириб, ёхуд ётиб кўз илинса (қўлида нарса тушиб уйғонса) таҳорат синадими?
Ва алайкум ассалом! Орқадан ел чиқиш ёки чиқмаслигига боғлиқ. Ел чиқмаган бўлса таҳорат кетмайди. Агар чиққан ёки чиқмаганини билмаса, таҳорат кетди деб ҳукм қилинади. Қўл бўшашиб ундаги нарса тушиб кетганидек орқа бўғим ҳам бўшашиб нарса чиқиб кетган бўлади. Валлоҳу аълам!