Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ ичмаслик учун ичилган қасам

11:12 / 31.10.2015 | Nuriddin Boboqulov | 3166

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ҳозир биз тамонларда ароқ ичишдан қайтариш учун Қашқадарёга олиб бориб ўқитиш жуда авж олган. Яъни буни “01” дер эмиш. У ерда болалари, молу дунёсини ўртага қўйиб, қасам ичирар экан. Бу ишга шариатимиз қандай қарайди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуйида сизга Устозимизнинг “Кифоя” китобларидан иқтибос келтирамиз.
Қасам уч турлидир:
1. Кишининг ўтган нарсани қилгани ёки тарк этганига қасддан ёлғон қасам ичиши ғамусдир. У ила гуноҳкор бўлади.
«Fамус» сўзи луғатда «чўмилиш», «кўмилиш» деган маъноларни англатади. Чунки ундай ботил қасам ўз эгасининг жаҳаннам оловига чўмилишига, кўмилишига сабаб бўлади.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «الْكَبَائِرُ الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
عَنْ عَبْدِ الله ِ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ كَاذِبَةٍ، ليَقْتَطِعَ بِهَا مَالَ رَجُلٍ مُسْلِمٍ، أَوْ مَالَ أَخِيهِ، لَقِيَ اللهَ وَهُوَ عَلَيْهِ غَضْبَانُ»، فَأَنْزَلَ اللهُ تَصْدِيقَهُ: ﮋ إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلاً ﮊ إِلَى آخِرِ الْآيَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мусулмон одамнинг (ёки «ўз биродарининг», дедилар) молини узиб олиш учун ёлғон қасам ичса, Аллоҳга йўлиққанида У Зот ундан ғазабланган ҳолда бўлур. Бас, Аллоҳ ўшанинг тасдиғини: «Алоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар – албатта, ана ўшаларга охиратда яхши насиба йўқдир», деб нозил қилди», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ مَصْبُورَةٍ كَاذِبًا، فَلْيَتَبَوَّأْ بِوَجْهِهِ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ёлғондан лозим қилувчи қасам ичса, ўзининг дўзахдаги ўриндиғига тайёрланаверсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
2. Ўшанда ўзи ҳақ эканини гумон қилса-ю, иш аксинча бўлса, қасам беҳудадир. Бунда афв этилиши умид қилинади.
Ҳанафий ва моликий мазҳаблари бўйича, киши бир нарсани тўғри деб гумон қилиб қасам ичса-ю, нотўғри чиқиб қолса, унинг айтганлари «беҳуда қасам» бўлади. Бу ҳолатда унга на гуноҳ ва на каффорат бўлмайди.
Тил ўрганиб қолганидан ўйламай-нетмай ичиладиган қасамга ҳам «беҳуда қасам» дейилади. Айниқса, арабларда «қасам» лафзи осон чиқади. Сўз орасида ҳам «Валлоҳи», «Биллааҳи», «Таллоҳи», деб юбораверишади. Бунда қасам ичиш нияти умуман бўлмаса ҳам, тил ўрганиб қолган бўлади.
Туркий халқларда ҳар нарсага «Худо урсин», деявериш ҳам шунга ўхшайди.
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирлари билан йўлда кетаётиб, ов қилаётган кишиларнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда:
«Аллоҳга қасамки, урдим», «Аллоҳга қасамки, хато қилдим», деган овозлар эшитилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кетаётган киши: «Қасамхўр бўлишдими?» деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: «Йўқ, овчиларнинг қасами беҳуда бўлади. Каффорат ҳам, уқубат ҳам йўқ», дедилар.
Демак, беҳуда қасам кечирилгандир, унинг учун ҳеч қандай гуноҳ ҳам, жазо ҳам йўқ. Лекин мусулмонлик одоби кўп қасам ичмасликни тақозо қилади.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا فِي قَوْلِهِ تَعَالَى: ﮋ لاَّ يُؤَاخِذُكُمُ اللّهُ بِاللَّغْوِ فِيَ أَيْمَانِكُمْ ﮊ قَالَتْ: أُنْزِلَتْ فِي قَوْلِهِ: لَا واللهِ، بَلَى وَاللهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Оиша розияллоҳу анҳодан Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас», деган қавли ҳақида ривоят қилинади:
«Бу оят бировнинг «Йўқ, валлоҳи!» ва «Ҳа, валлоҳи!» каби гапи ҳақида нозил қилинган».
Бухорий ривоят қилган.
وَعَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ  قَالَ: «هُوَ كَلَامُ الرَّجُلِ فِي بَيْتِهِ: كَلَّا وَاللهِ، وَبَلَى وَاللهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (беҳуда қасам) – кишининг ўз уйида «Йўқ, валлоҳи!» ва «Ҳа, валлоҳи!» дейишидир», дедилар».
Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилишган.
3. Агар келажак нарсага қасам ичса, қасам боғланади. Мана шу қасамдагина қасамхўр бўлса, каффорат ўтайди. Агар қасамни ёки қасамхўрликни унутиб ёки мажбурланиб қилган бўлса ҳам.
Одатда оддий қасам худди шу қасам ҳисобланади. Бундай қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши лозим. Агар қасамида турмаса, қасамхўр бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорат бериши вожиб бўлади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
 لاَّ يُؤَاخِذُكُمُ اللّهُ بِاللَّغْوِ فِيَ أَيْمَانِكُمْ وَلَكِن يُؤَاخِذُكُم بِمَا كَسَبَتْ قُلُوبُكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ حَلِيمٌ۝
«Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир», деган (225-оят).
Қасам «Аллоҳ» лафзи билан ёки Роҳман, Роҳийм ва Ҳақ каби исмларидан бири билан ёхуд Аллоҳ таолонинг қасам ичса бўладиган иззати, жалоли, кибриёси, азамати ва қудрати каби сифатларидан бири билан бўлади.
Набий, Қуръон, Каъба каби Аллоҳдан бошқа нарсалар билан ва раҳмати, илми, ризоси, ғазаби, аччиғи ва азоби каби урфда қасам ичиб бўлмайдиган сифатлари билан бўлмайди.
Чунки мазкур лафзлар билан қасам ичиш урфда йўқ. Бунинг устига, мисол учун оладиган бўлсак, раҳмат деганда гоҳида ёмғир ёки жаннат каби унинг турли кўринишлари ирода қилинади. Бу ҳолда Аллоҳдан бошқа билан қасам ичилган бўлиб қолади. Бу ерда зикр қилинган бошқа сифатларнинг барчаси ҳам шунга ўхшашдир.
Кишининг «Ла амруллоҳи», «Ва аймуллааҳи», «Ва аҳдиллааҳи ва мийсақиҳи», дейиши, «қасамки», «онтки», «ашҳаду», деганидан кейин «биллааҳи»ни айтмаса ҳам, «Зиммамда назр, ямин, аҳд бор», деганида «Аллоҳ учун», демаса ҳам қасамдир.
Мазкур лафзлар ва услублар билан қасам ичиш одатда арабларга ва араб тилига хосроқдир.
Агар фалон нарсани қилса у кофир эканлигини айтса, агар кофир бўлмаса ҳам, ўтган замонга боғладими ёки келасига, барибир қасамдир.
Чунки куфрни бир феълга боғлаш ўша феълни ҳаром қилишдан иборатдир. Ҳалолни ҳаром қилиш эса қасам ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Ким яҳудий ёки насроний бўлиш ҳақида онт ичса, қасамдир», деган.
«Савганд михўрем ба Худой» ҳам қасамдир.
Яъни араб тилидан бошқа тилда келаси замон феълида «Худо билан қасам ичаманки», деса ҳам қасам бўлади.
«Ҳаққан», «Аллоҳнинг ҳаққи-ҳурмати», «Савганд хўрам ба Худой» ёки «ба талоқи зан», деса ёки агар фалон ишни қилса, унга Аллоҳнинг ғазаби, аччиғи ёки лаънати бўлишини айтса, ёхуд «Фалон ишни қилсам, мен зинокор ёки ўғри, ёхуд ароқ ичувчи-ю, рибохўр бўлай», деса, қасам бўлмайди.
Чунки бу ишларнинг бирортаси билан қасам ичиш урфда бўлмаган ва уларнинг қасамдан бошқа маънони англатиши кучлидир.
Қасам ҳарфлари «вов», «бо» ва «то»лардир. Гоҳида «Аллоҳи ла афаъланна»дагига ўхшаб у яширин суратда ҳам ишлатилади.
Араб тилида қасам турли услублар билан бўлади. Очиқ қасам ичиш маъносидаги сўзлар билан ёки қасам ҳарфлари, жумладан, «вов», «бе», «то» ҳарфлари билан.
Қуръони Каримнинг бир қанча суралари қасам билан бошланган. Уларда қасам лафзлари ишлатилмайди, балки қасам ҳарфларининг ўзи кифоя қилади. Мисол учун, Наазиаат сурасидаги «Ван-Наазиаати» – «Наазиаат билан қасам ичаман», деганидир. Аллоҳдан ўзга нарсалар билан қасам ичиш Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat