Ассалому алайкум! Отам намоз ўқиса боши айланиб, давленияси чиқаябди, бошидан инсульт олган эдилар. Доктор эгилиш мумкинмас деган эди. Ўтириб ўқиса бўладими доим? Ёки бош айланиш қолгандан кейин давом эттирсинми ?
– Ва алайкум ассалом! Қандай ҳолатда ўқий олса, ўша ҳолда ўқийди. Тузалишни кутмаслик керак. Валлоҳу аълам!