Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубхали пуллар

02:08 / 06.10.2021 | Jasur | 219

Ассаломў алайкўм! Мен давлат корхонасида ишлайман. Ишга бошида келганимда менга катта пул таклиф қилишган. Истихора намоз ўқиган эдим. Иш бошлаганимда бошида ишлаш осон кечди, ўйладим Аллоҳ ўзи осон қилди деб. Лекин кейинчалик хам иш осон бўлди, лекин бир фикрлаб ўйлаб кўрсам мен бў жойга нолоиқ эканман. Чунки ишлар кўпайгани сари мен берилган вазифларни сифатсиз қила бошладим, сабаби мени билимим, иш тажрибам етарли эмас эди. Орада бўлим бошлиқлари мени ишимдан хам норози бўлишди, шунча ойлик олиб натижа қониқарли эмас деб. Шуни такидлаб ўтиш керакки, мени ишга олишганда хеч ким билим даражамни, шу курсига лойиқманми ўзи текширишмаган. Фақат мен берган резюме(ўзим хақида малумотнома) юзасидан, ха буни билади, буни иш давомида ўрганиб кетади деб олишган. Лекин мен ишга келмасдан ойлиб еб юрмаганман, фақат билим даражамдан ортиқ пўл беришган. Кейинчалик Аллоҳни рахмати экан мен хато қилаётганимни англадим. Ўз касбимни пухта ўрганишим кераклигини билдим. Берилган пулларни мен учун жўда катта пуллар, шу пулларни ўйлаб сиқиламан давлатни пули халқни пули бўлса. Мен энди нима қилай? У пуллар менда хаммаси йўқ. Хозир менда турган пуллар хам шубхали. Нима қилсам бўлади? Шунча бўлим бошлиги ишни яхши қилмаган бўлсамда мени ишдан бўшатмаган ёки ойлигимни хам кам қилмаган. Бўлим бошлиқларга сал фарки йўкдек, чунки мендан ташкари бошқа кишилар хам катта пул олишган нолоиқ бўлса хам. Шунга бу масалани бўлим бошлиқлари билан гаплашиб хал қилишимга кўзим етмаяпти. Йўл кўрсатинг


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу сизни ишга олган бошлиқнинг масъулияти. Одатда ишга олганда синов муддати белгиланади. Шу муддат ичида кишининг салоҳияти текшириб олинади. Бошлиғингиз билан гаплашинг. Маошингизга лойиқ иш бажаришга ҳаракат қилинг. Уддалай олмасангиз билим ва ҳаракатингизга муносиб жойда ишланг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat