Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қилаётган ишлариздан Аллоҳ рози бўлсин. Сизларга бир саволни 2 хил кўринишда бермоқчи эдим: 1. Мен ўзим уста эмасман, лекин мен бир жойда иш борлигини биламан ва бу ишни мен қиламан деб иш эгасидан олиб туриб бошқа усталарни топиб келиб уларга палон сўмдан бераман десам улар шунга ўзлари рози бўлиб ишлашса, иш битгандан кейн мен иш эгасидан иш ҳаққини олиб шу пулдан ўзимнинг ҳаққимни олиб қолиб қолганини усталарга берсам, менга олиб қолган пулим ҳаром бўлмайдими?
2. Ёки бўлмаса ҳудди бояги ҳолатда мен иш олсам ва ўзимга 2 та шерик олсамда ишни сизлар қиласизлар мен умуман ишламайман лекин иш ҳаққини 3га бўламиз десам, яъни мен иш топганим учун 1 та одам ҳаққини олсам қолган 2 киши ўзлари бунга рози бўлишса майли сиз иш топиб берганиз учун 3га бўламиз дейишса бу ҳолатда олган пулим ҳаром бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз иш топиб берувчи даллол бўлиб иш топганингиз учун маълум бир ҳақ олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!