Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лут пайғамбар ўз қизи билан зино қилганми?

16:50 / 31.03.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 8650

Эмишки, "Лут ас қавмларига Аллоҳнинг ғазаби келганида у кишининг ўзи ва қизлари тирик қоладилар ва бир тепаликда яшашни давом эттирадилар.

Наслни давом эттириш учун бирон эркак қолмаганлиги туфайли, Лут ас нинг қизлари у кишига май ичириб, яқинлик қиладилар ва шундай қилиб насл сақланиб қолади". Бу ҳолат Ислом шариатида қандай баҳоланади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапга ўхшаш гаплар Пайғамбарлар шаънига мутлақо тўғри келмайдиган ҳолдир. Аввало, бу ривоятлар Ислом душманлари томонидан тўқилиб, ёмон ғараз билан киритилганлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Эътимодли уламолар мазкур ривоятларнинг ҳеч бири анбиёларга тегишли бўлиши асло мумкин эмаслигини исбот қилганлар.  
Энди ўшанга ўхша ривоятларнинг маъносига келсак, улар диний таълимотларига мутлақо тескаридир. Пайғамбарлар маъсумдирлар. Яъни, хато, гуноҳ қилишдан уларни Аллоҳнинг Ўзи сақлагандир. Йўқса, Пайғамбар бўлишлари мумкин эмас.
Биз Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг маъсумлигини, гуноҳ қилишдан сақланганларини доимо эсда тутишимиз лозим.  
Шунинг учун ҳам, барча халқлар қадимдан пайғамбарларнинг ҳаётлари ва уларнинг қиссаларини ўрганишга алоҳида эътибор бериб келганлар. Аммо уларнинг бу борадаги уринишларига баъзида турли ноаниқликлар, баъзида эса, минг афсуслар бўлсинким, нотўғри маълумотлар ва бўҳтонлар ҳам аралашиб кетган. Кишиларнинг ўзларига қолган ишлар доимо шундоқ бўлади. Инсониятнинг табиати бузилган пайтда бунга ўхшаш ишларни ҳам бузиб юборади. Ўтган умматлар ҳам ўзларининг табиатлари бузилиб, илоҳий таълимотлардан узоқлашган пайтларида ҳатто самовий китобларни ҳам бузишгача бориб етганлар. Бунга Таврот билан Инжил аҳли ёрқин мисол. Улар бу икки илоҳий китобни таҳриф (ўзгартириш) қилганлар, бинобарин, уларга ўзларидан турли нарсаларни қўшиб юборганлар. Жумладан, Аллоҳнинг пайғамбарлари қиссаларига ҳам ўзларидан қўшганлар.  
Уларнинг бу хатокорликлари оқибатида энг соф ва пок ҳаётий йўлнинг соҳиблари бўлмиш пай¬ғамбарларнинг маъсумликларига футур етган ва уларга ўзларига мутлақо муносиб бўлмаган нарсалар нисбат берилган.
Сиз келтирган гаплар ҳам ўша мутлақо муносиб бўлмаган нарсалар қоторига киради. Қандай қилиб пайғамбар ўз қизи билан зино қилиши мумкин? ? ?  
Аллоҳнинг абадий мўъжизаси Қуръони Карим келиб бу хатоларнинг барчасини тузатди. Пайғамбарларни ҳамма бўҳтон ва туҳматлардан пок¬лади. Уларни ўзларига яраша тақдирлади. Шу билан бирга, пайғамбарларга мос бўлмаган нисбат бериш, баъзида илоҳлик даъвосини қилиш каби манфур ишлардан ҳам поклади.
Аллоҳнинг охирги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида анбиё ва расуллар ҳақидаги ояти карималарни шарҳ¬ладилар ва ўзларидан қўшимча баёнотлар киритдилар.
Шундоқ қилиб, Қуръони Карим ва Суннати набавия пайғамбарлар қиссаларининг энг ишонч¬ли ва соф манбаига айланиб қолди. Бу икки пок манба ўтган аҳли китобларнинг бу борадаги хатоларини ҳам тузатди. Аввалги самовий китоб-ларга ғаразгўйлар томонидан киритилган бузилишларни ҳам тузатиш имкони вужудга келди.
Уламоларимиз бу ишларни шараф билан ўрнига қўйганлар. Аммо минг афсуслар бўлсин, сиз айтган қўлланмаларнинг муаллифлари улардан эмас, бузуқ манбаълардан фойдаланибдилар. Бу жуда ҳам афсусланарли ҳолат.

Топ рейтинг www.uz Openstat