Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган Пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган, у киши айтадиларки:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбарлар қанча? » деб сўрадим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси Расуллар? » дедим.
«Уч юз ўн учтаси, кўпчилик» дедилар.
-Аммо яхшиси оятнинг маъносидаги маълумот.