Ассалому алайкум! Ҳолатни тушунтириш учун сал кўпроқ ёзаман аввалдан узр сўрайман. 1ойча аввал қўлимга қаердандир 250000 сўм пул тушуб қолди. Қандай бўлганини ҳалиҳам тушунмайманм хусусий шифохонада ишлайман. Ички дорихонага тушиб дори олдим. Таниш бўлгани учун дорини ўзим олдим яни ички тарафига ўтдим. Пулни бердим қайтиб берди. Қайтимни қўлимдаги пулга қўшиб олиб чиқдим. Кейин қарасам пул кўп. Ҳам чўнтагимда ҳам бор. Чўнтагимдаги пулни биламан. Лекин қўлимдаги 250 пулни эслолмаяпман. Чўнтагимга солганимни ҳам бирор жойдан олганимни ҳам. Дорихонага тушиб сўрадим. Эрталаб бўлгани учун ҳали савдо унча бўлмаган ва 250000 пулни кассадан ташқарига ҳам қўймишмаган экан. Ҳамкасблардан сўрадим ҳеч киминики эмас экан. Пул йўқотдим деган ҳечким йўқ. Шундайлигича турибди. Ўша кундан 2- 3 кун аввал маош олиб уни алоҳидалаб хисоб китоб қлиб қўйгандим. У пул ҳам шундайлигича турибди. Бир ўйланган жойин курс учун бераман деб 250минг санаганимни биламан лекин уни умумий пулга қўшдимми йўқми эслолмайман. Ҳуллас гумон бўлмасин деб ишлатмадим. Аслида 1йил кутиш кераклигини биламан. Лекин 1йил кутишни ҳоҳламадим. Ўзим ишлатиб қўймай деб. У пулларни эгасини номидан деб садақа қилиб юбормоқчиман. Фақат қаерга беришга ҳайронман.
– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ муҳтож бўлган кишиларга беринг. Валлоҳу аълам!