Ассалому алайкум! 1). Темир пирларига деб мошинаси шикастланса ҳолвотар билан чўзма пишириб қўшниларга тарқатишади. Бу динимзда борми? Яна момоларга атаб ўгра-чучвара пишириб қўшниларга тарқатишади. Бу ҳақида димизда нима дейилган?
2). Икки жуфтлик оила қуришга аҳд қилиишди, лекин тўйгачаям гаплашиб гуноҳ қилмаслик, зинони олдидни олиш учун тўйдан 1 йил аввалми никоҳ ўқитиб олса бўладими? Ота онасидан сўрамасдан ёки сўрашлари шартми? Ота она ҳам тўйга рози никоҳга рухсат олиши шарт бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1. Бу ширк амал. Тездан бундай қилишдан тўхташ керак.
2. Ота-онадан рухсат олишса яхши бўлади. Валлоҳу аълам!