Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмишиб қўйганлар никохи

16:58 / 07.10.2021 | Mohidil | 1426

Ассалому алайкум! Бир дугонам ўзини эмикдош холасини ўғлига турмушга чиққан. Хозирда бир фарзанди бор, дугонам турмуш ўртоғи билан ажрашмоқчи, лекин катталар бунга қаршилик қиляпти. Уларни турмиши халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эмикдош ака-сингил бўлишса, никоҳлари ҳаром бўлади. Ҳадиси шарифда бу ҳақида шундай дейилган:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعَةِ مَا يَحْرُمُ مِنَ الْوِلاَدَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эмизиш туфайли ҳам туғилиш туфайли ҳаром бўлганлар ҳаром бўлади», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Туғишганлик, яъни, насаб алоқаси бўйича қайси тоифа аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмизиш орқали, яъни, бировнинг боласини бегона аёл эмизиши туфайли содир бўладиган эмикдошлик яқинлиги туфайли ҳам ўша тоифа аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлади.
Мисол учун, туққан онасининг никоҳи ҳаром бўлганидек, эмизган онасининг никоҳи ҳам ҳаром бўлади. Туғишган синглисининг никоҳи ҳаром бўлганидек, эмикдош синглисининг никоҳи ҳам ҳаром бўлади ва ҳоказо. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat