Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юзни тортириш

16:48 / 07.10.2021 | robiyaxonxolmirzayeva@gmail.com | 1877

Ассалому алайкум! Юздаги бази бир камчиликлар яни эрта қариш нуқсонлари ёш бўлишга қарамай пайдо бўлса, уни ҳозирги кундаги турли муолажа яни игнали муолажалардан ёш кўринишга келтириш мақсадида фойдаланса бўладими? Бунга шариатимиз нима дейди, бу ҳалолми ёки ҳаром? Бунда Аллоҳ берган қиёфани ўзгартиришга кирмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таркибида ҳаром нарсалар бўлмаса, монелик йўқ. Бу жарроҳлик йўли билан бирон аъзони олиб юбориш даражасида бўлса, мутлақо жоиз эмас. 
Мезотерапия - терининг дерма қаватида витаминлар, коллаген, эластин моддалари ва умуман тери озиқланиши учун зарур моддаларнинг захирасини хосил қилиш учун инъекция(укол) ёрдамида муолажа қилишдир. Бу усулга француз олими Луи Пастер асос солган. Бу тур инъекциялар асосан эмлаш учун қўлланилади. Аслида тўғри парвариш қилинган юз терисида бунга мухтожлик бўлмайди. Терининг сатрда, таҳоратда давомли бўлишидек уни доимий қуёш ультрабинафша нурлари ва намлик йўқотиш(сувсизланиш) муаммоларидан сақлайди. Америка олимлари эътироф этишларича: Европа аёлларида терининг барвақт қариши ва рак билан касалланиши шарк(мусулмон давлатлар) аёллари териси холати билан солиштирилганда ажойиб натижа яққол кўзга ташланган. Муслима аёллар ичида терининг айни  ҳолати соҳибаларининг биологик ёшларидан анча ёш. Ҳозирда нихоятда ингичка диаметри 34G келадиган игналар билан шприц ёрдамида мезотерапия қилиш мумкин. Асосий ишлаб чиқарувчи -Япония. Хулоса қилиб айтганда мезотерапиядан фойдаланиш мумкин. Аммо шартлари бор: Препарат таркибида витаминлар, микро-макроэлементлар тутса бехавотир. Аммо гиалурон кислота, эластин, коллаген ва бир қанча бошқа моддалар ҳайвондан олиниши бор. Аслида физиотерапия, массаж, даволовчи, оқартирувчи, ёшартирувчи турли ниқобларни тўғри танлаб давомий бажариш зўр натижа беради. Дангаса аёллар буни қилгиси келмай таъсири 6-8 ойгача етиши учун оғриқли ва қиммат бўлсада уколларга мурожаат қилишяпти. Афсус... Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat