Ассалому алайкум! ман 2 ёшимда онамдан айрилганман бу вактда опачам 4 яшар эди онам хасталик сабаб вафот этганлар орадан 1 йил отиб отам бошка бир аёлга уйландилар ва у аёлдан 2 нафар кизлари хозир бирга яшаймиз хозир 24 ёшдаман опачам турмушга чикиб кетганлар. Тўғриси сонгги вактларда хозирги онам оз отамга мени ёмонлаб озлари уйдалиларида эса умумман бошкача муомала килалла олдинлари аклимми танимаган вактларда оз онамни опа сингилларини бувимлани бизага ёмон корсатиб келишган вакт отгач аклимизни таниб хаммасини оз козимиз билан кордик лекин бирон марта холамла бувимла бизага улани ёмонлашмаган шунчаки синиларимга танбех берсам сан гапирма дийишади лекин манга гап кайтарса этсам парвоям килишмайди тўғриси у аёлни онам дийишга тилим бормиди сабаби у аёл отамга турмушга чикишидан олдин биринчи турмушларида фарзанд королмаганлар лекин оллохни кудрати билан отамга турмушга чикиб 2 та кизлари бор ула тугилишидан олдин муомала этибор жуда бошкача боган хозир эса кераксиз буюмдек болиб коганман отамни хам манга карши гапла чакиб ёмон корсатиб чарчашмаяпти манга мехр беришмасин керемас лекин бази вактларда отамга шу аёл сабабли конгилларини огритиб койвомман эртага уйланишимга хам оз колди бировни кизини оламан шунака муаммолар болурса оиламда тинчлик хам болмайди алохида олиб чикиб кетарман дисам битта огилман колгани бир опам ва 2 синим бор отамми битта озларини ёлгиз ташаб кетомиман хакким йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Ўгай онани ҳурмат қилиш, унга меҳрибон бўлиш, ҳол-аҳвол сўраш аслида отага меҳр кўрсатиш сирасидандир. Унинг ҳаққи отанинг тириклик даврига чегараланмаган, балки вафотидан сўнг ҳам унга қилинган яхшилик, ҳурмат-эътибор отага қилингандек бўлади. Зеро ўгай она отанинг суюкли инсонларидандир. Шундай экан, у фарзандларга нисбатан адолатсиз, бемеҳр, қаттиққўл бўлса ҳам унга ёмон муомалада бўлиш тўғри эмас. Балки, ширин сўз, афв ва ҳурмат билан жавоб қайтариш лозим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Фуссилат сурасининг 34-оятида қуйидагича марҳамат қилади: Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил. Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур.
Аллоҳнинг йўлига чақирувчи ўз сўзининг қадрини яхши билиши, сўзни ҳис этиши керак. Чунки
«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас».
Аллоҳ таолонинг йўлига чақирувчининг иши яхши иш, сўзи яхши сўз, унинг иши бошқаларнинг ишидан устун, унинг сўзи бошқаларнинг сўзидан устун. Шунинг учун ҳам
«Яхши бўлган нарса ила даф қил».
Ҳар қанча ёмон гап эшитиб, ҳар қанча ёмон муомала кўрсанг ҳам, фақат яхши нарса ила қайтар, эй Аллоҳнинг йўлига чақирувчи! Ҳеч қачон ёмонлик қилма! Ана ўшанда
«Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур».
Бу Исломга чорловчилар учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган чорловчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.
Шу билан бирга шариат ўгай онани аслий она билан бир даражага қўймайди. Чунки онанинг фазли ўта юқори бўлиб, унга ҳатто ота ҳам баробар эмас. Валлоҳу аълам!