Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Улар учун нима қилай

21:03 / 25.10.2021 | Islomjon Abduvaliyev | 1190

Ассалому алайкум! МАСТ БЎЛИБ ЎЛГАН ЯНА МАСТ БЎЛИБ ТИРИЛАДИ Шароб ичган одамнинг қирқ кеча ва қирқ кундуз намози қабул бўлмаганидек, шоядки, тавба қилса, тавбаси қабул бўлар. Агар тўрт марта ароқ ичган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаҳаннам халқининг йирингини ичиради. Шу қирқ кун ичида ўлса, кофир бўлиб ўлади ва дунёдан маст ҳолда кетади. Қабрида ҳам маст ҳолда қолади. Қиёмат кунида маст бўлиб тирилади ва маст ҳолда жаҳаннамга олиб кетилиши амр қилинади. Мастлиги туфайли намозни бир марта тарк этган киши дунё ва ундаги ҳамма нарсани қўлдан бой берган одам кабидир. Шундай экан, қуйидаги беш ҳолда уммати Муҳаммад учун ҳалокат бор: 1. Бир-бирини лаънатлашда; 2. Ичкилик ичишда; 3. Ипакли кийим кийишда; 4. Ёмон аёл сақлашда; 5. Бир жинсдаги кишиларнинг ўзаро шаҳвоний муносабатларида. Ичкиликнинг фалокатлиги ҳақида қанчадан-қанча асар ва қимматли сўзлар мавжуд. Буларни ё ўқимаймиз, ё ўқисак ҳам, нафсимизга қул бўлганимиздан қулоғимизга кирмайди. Бугун барча юртлар шифобахш шарбат билан тўлиб тошган ҳам арзон, ҳам саломатлик учун фойдали, ақлни ҳам кеткизмайди, аксинча, қувват беради. Лекин афсусларки, иродаси заиф одамлар, ақлдан маҳрум қиладиган, ҳам соғлиққа зарар берадиган, ҳам баъзан оқибати ўлим билан тугайдиган ҳодисаларга сабаб бўладиган ичкиликка мубтало бўлганлар. Ичкиликни чиқарганлар муҳаққақ динсиз ва ахлоқсиз одамлардир. Ислом келгач, ичкилик таъқиқланди. Бу таъқиқ Мадинаи Мунавварада эълон қилинганда, мусулмонларнинг ҳаммаси уйларидаги ичкиликни кўчаларга олиб чиқиб тўкдилар, шишаларини ҳам синдирганлар. Ҳатто Мадинаи Мунаввара кўчаларидан шароблар худди селдек оққан экан. Ана мусулмонлик! Пайғамбарнингсўзига амал қилмоқ ана шундай бўлади. Ҳеч тараддуд этмай, пайғамбар буйруғига дархол итоат этиб, сақлаган шаробларини ҳам тўкиб, ҳам шишасини синдирганлар. Аллоҳ таоло жумламизни севмаган ва таъқиқлаган ҳар қандай нарсасидан муҳофаза этсин ва Ўзи севган, рози бўлган бандаларидан қилсин. «ИЧКИЛИК–ИЙМОН ЗАВОЛИ» китобидан. Ассалом алекум устозлар ушб сўзларни ўқиб мени оила аъзоларимдан 2 киши маст ҳолда вафот этган улар гуноҳи кафорати учун нима қилишим мумкин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Очиқ куфрда вафот қилишмаган бўлса, Улар ҳаққида дуода бўлинг, оқибатини биз ҳам билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat