Ассалому алайкум! Она бувам қаттиқ бетоплиги учун кредит олган эдилар, хорамлигини биладилар лекин "Хозир иложим йўқ, тезроқ даволатмасак халок бўлиши мумкин" деп кредит олганлар. Бошқа шунга оид савол жавобларингизни ўқисам, тезроқ тўлаб юбориш керак деп ёзган экансизлар. Хозир тезроқ кредитни ёпиш арафасида юрипмиз, лекин бунинг каффорати қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тез тўлаб, тавба қилинглар. Кўп истиғфор айтинглар. Бошқа бундай қилманглар. Валлоҳу аълам!