Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ойлавий боғча фаолияти

11:56 / 05.12.2021 | Hafizahon | 901

Ассалому алайкум! Худудимизда махалламиз болалари учун боғча йўқ ўзим хам болаларим ёшлигида боғчага олиб бориб келишда қиналганлигим туфайли махалла учун савоб умидида хонадонимда ойлавий боғча очганман. Ўзим хам хўжайним хам давлат ишида ишлаймиз даромадимиз яхши болалар учун шароитларимиз яхши яратилган ойлавий боғча учун қўлимиздан келганча хизмат қилишга тайёрмиз қизим инглиз тилидан болаларга бепул дарс беради взнос бошқа боғчаларга қараганда анча арзон. Болалар учун озиқ овқатни ўзимиз олиб келамиз таъминотчи орқали бизга давлат томонидан пул ажратилади. Баъзида бир бола учун белгиланган таом суммаси кўплик қилади шу ортган суммадан болаларни ўзлари учун керакли жихозлар учун сарфлайман давлат жихозлар билан таьминламайди. Болалар учун бериладиган таомдан ойлам билан истемол қилсам бўладими рўзғор учун бозорлигимиз хам қўшилиб кетади. Савоб қиламан деб гунохкор бўлиб қолмаяпманми?  Мақсадим элимга фойдам тегса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савоб қилишингиз ўз йўлига, лекин бу бировларнинг мулкини сизларга ҳалоллаб бермайди. Болаларни берган пулларига келган нарсаларни рўзғорга ишлатишингиз жоиз эмас. Агар ишлатган бўлсангиз ўрнига қўйиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat