Ассалому алайкум! Эр хотин никоҳ вақтида калимаи шаҳодатни айтиб тасдиқласа ва иковидан бири ҳаёти давомида шариатни фарзларни яхши тушуниб «Э рўзани фарзлигини билмасдим ёки ишонмасдим чўчқани ҳалол еса бўлади деб ўйлардим ёки бировга намоз ўқимасангам бўлади» ёки диндан чиқарадиган сўзларни айтиб қўйган бўлса кейин ҳамасини тушуниб этиқодини соғлом қилса никоҳини қайтиб ўқиш зарурми?
2). Билмасдан жаҳл устида талоқ десаю кейин пушаймон бўлиб ярашса қайтиб никоҳ ўқиладими?
Ва алайкум ассалом! 1). Кофирга чиқариб бўлмайди, лекин никоҳини янгилаб олиши афзал. 2). Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!