Ассалому алайкум! Устозлар эр аёлига талоқни ишлатмасдан лекин уйдан чиқ, йўқол деса ва яна кейин онасига телефон қилиб, дадасига айтинг қизини олиб кетсин деса. Бундай ҳолатда ҳар бир гап учун талоқ тушадими ёки битта талоқ тушадими? Кейин яна келишиб олишса никоҳни янгилаб олиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Киноя сўзлари билан айтилган талоқ боин талоқ бўлиб, агар турмуш қурилгандан бери ишлатилган талоқлар сони учтага етмаган бўлса янгидан никоҳ ўқитилади, агар учта ёки ундан кўп бўлса яшашга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!